“Даракчи” газетасида вақт измида ёшлари улғайиб бораётган санъаткорларнинг “кучли ўнталиги” тузилиб, уларнинг турли йилларда тушган суратлари қиёслаб кўрилди.

Натижада эл таниган кўплаб санъаткорлар вақт ўтиши уларнинг ташқи кўринишига таъсир ўтказмай қолмагани яққол кўрсатиб берилди.

Ушбу ўзига хос рейтингда биринчи ўринга Ўзбекистон халқ артисти Аббос Бакировнинг қизи Ойбарчин Бакирова муносиб кўрилди. Иккинчи ўринда икки машҳур санъаткор – Ўзбекистон халқ артисти Аброр Ҳидоятов ва режиссёр Йўлдош Аъзамовларнинг жияни Турғун Азизов, учинчи ўринда эса наманганлик хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова турибди.

Бундан ташқари, рўйхатдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Раъно Жўраева, олий тоифали сухандон Насиба Мақсудова, хонандалар Гулсанам Мамазоитова, Шаҳзода, Манзура, Улуғбек Раҳматуллаев ва Райҳон Ғаниева ҳам ўрин олишди.