Ошпазликка бўлган муҳаббат бу кишини уйидаги бир хонани ресторанга айлантиришга туртки бўлди. Бироқ шуни айтиб ўтиш керакки, у ошпазликка махсус ўқимаган ва унинг газ плитаси ҳам ўзига яраша эди. Шунга қарамасдан илгари декоратор бўлиб ишлаган 43 ёшли Мэтт Уотсон ўзининг қизиқиши туфайли ҳафтада уч марта ошпазлик билан шуғулланади ва орада ўзи тайёрлаган егуликларни буюртма асосида тарқатади. Тўрт йил олдин очилган ресторан “Метт Ошхонаси” деб аталади ва Буюк Британиянинг Сомерсет графлигида жойлашган. Йилдан йилга Меттнинг ресторандан келаётган даромади ортиб бормоқда.

Ресторанда унга официант қиз ва идиш ювувчи ёрдамлашади. Мет битта асосий овқат ва газаклар ҳамда десерт тайёрлайди. Масалан, асосий овқат сифатида яшил чилида чўчқа подбрюшкаси, йогурт ёки ёнғоқлар билан қўзичоқ кураги тортилади. Ресторанда тўлов фақат нақт пул орқали қилинади, спиртли ичимликни бўлса, ўзингиз билан олиб боришингиз мумкин. Ҳафтасига Метт тахминан 70 та меҳмонга хизмат кўрсатади.

Манба: Xabardor.uz интернет нашри