Мурод Ражабов театрдан кетиши ҳақида фикр билдирди

Маданият 25 Июль 2015 8354

Таниқли театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов театрдан кетганлиги ҳақида фикр билдирди. Гарчи у сабаблар ҳақида очиқ гапирмаган бўлса-да, айрим ишоралар бериб ўтди.

Маълумки, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театрига раҳбар этиб тайинланган Ражабов бир муддатдан сўнг у ердан бўшаб кетди. Бу воқеа матбуотда ва халқ орасида турли мишмишлар тарқалишига, жумладан, айрим санъаткорлар янги раҳбар билан келиша олмай, устидан “ёз-ёз” қилгани қизғин муҳокамага олиб келди.

“Муқимийга раҳбар бўлиш таклифи берилганда иккиланмадим. Чунки театр асли қандай даргоҳ, бугун Муқимийга нима етишмаётгани, у ердаги тартиб қандай бўлиши кераклигини яхши билардим. Шунинг учун ҳам у ерда ишлаш мен учун қийин бўлмади”, – дейди санъаткор “Даракчи” газетасига берган интервьюда.

“Театрдаги аксарият актёрларнинг гапларига, мен ҳақимдаги ёзган аризаларига қўл силтадим. Уларга инсофдан, одамгарчиликдан маъруза ўқигандан нима фойда? – сўзида давом этади у. – Ҳаммасини вақтнинг измига ташладим. Одамларнинг назарида мен театрдан актёрлар, жамоамнинг шикояти сабаб кетган бўлиб кўринишим мумкин. Бироқ бунинг асл сабаблари умуман бошқа. Буни халқ билиши шарт эмас, менимча.
Жамоамнинг шикоятларига келсак, уни ўқиб, тўғриси, жаҳлим ҳам чиқмади. Шунчалик куракда турмайдиган гапларни қандай ёзиш мумкин, деб кулдим холос”.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар