Обама Африка дунёнинг энг тез ривожланаётган ҳудудларидан бири эканлигини таъкидлади

Жаҳон 25 Июль 2015 1531

АҚШ президенти Барак Обама Кениядаги ташрифи давомида тадбиркорлик бўйича глобал саммитдаги иштироки пайтида Африкани тез суръатлар билан ривожланаётган ҳудуд сифатида қайд этди. Бу ҳақда ABC.News хабар берган.

"Африка дунёнинг тезкорлик билан ривожланаётган ҳудудларидан бири саналади. Одамлар қашшоқликдан чиқишмоқда", дейди у.

Обама ўз ташрифи давомида биринчи навбатда хавфсизлик масалалари, шунингдек АҚШнинг Африкадаги савдо ва инвестициялари ҳажмини ошириш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирган. АҚШ Конгрессининг 20 нафар аъзоси ва 200 нафардан ортиқ америкалик ишбилармон сармоядорлар унинг бу сафарини маъқуллашган.

Кения президенти Ухуру Кениата Обамани Найробидаги аэропортда кутиб олди ва у билан хавфсизлик масалалари бўйича гаплашди. Уларнинг суҳбатида 2013 йилда Найробида амалга оширилган теракт эсланган ва бу теракт туфайли хорижий сармоядорларнинг қизиқиши пасайиб, мамлакат иқтисодиётига келтирилган зарари ҳақида гаплашилган. Кения президенти Обаманинг ўз юртига ташрифи Кениянинг аҳволи яхшиланишида муҳим ўрин тутишига умид билдирган.

Қайд этиш жоизки, Обаманинг Кенияга ташрифи мамлакат фуқаролари учун узоқ кутилган ҳодиса бўлди. Обаманинг отаси ушбу юртда туғилган ва унинг кўплаб қариндошлари ҳали ҳам шу ерда истиқомат қилишмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар