Селфи эпидемияси масжид ва черковларга ҳам кирди

Жамият 25 Июль 2015 8687

Интернет фойдаланувчилари орасида селфи деган нарса янада кўп тарафдорларга эга бўлиб бормоқда. Ўзини ўзи суратга тушириш шу даражада модага айландики, одамлар ҳатто масжид ва черковларда ҳам бу ишни амалга оширмоқда, деб хабар қилади RT.

Маълум бўлишича, жуда кўп мусулмонлар масжидларда ҳам селфи-ўзини ўзи суратга тушириш касалига учраган экан. Arab News ва BuzzFeed, Huffington Post ва BBC News каби янгиликлар порталлари ва деярли ОАВларининг барчаси Ҳаж ибодати вақтида баъзи ҳожилар селфи қилаётганини, бошқа ҳожилар эса бундан ғазабланаётгани ҳақидаги хабарларни бериб бордилар. Ислом мақтаниш ва ўзини ўзи мақташ мумкин эмаслигини айтади. Селфи ўзига-ўзи маҳлиё бўлиб, ўзини бошқаларга кўз-кўз қилиш касали бўлмасдан яна нима бўлсин?


Муқаддас жойларда автопортрет қилиш билан шуғулланувчилар фақат мусулмонлар эмас. Буюк Британияда янги уйланганлар черковдаги никоҳ аҳди маросимидан сўнг тушган расмлари билан “2014 йилнинг энг зўр селфиси” танловининг ғолиблари бўлишди. Библияда: «Шуни билгинки, охирги кунларда оғир вақтлар келади. У пайтда одамлар нафс бандаси, пулпараст, мақтанчоқ, кибрли, кофир, ота-онага итоатсиз, нонкўр, худобехабар, шафқатсиз, муросасиз, ғийбатчи, нафсини тия олмайдиган, инсонийлик ва яхшилик душмани, хоин, бемулоҳаза, мағрур бўладилар. Худодан кўра айш-ишратни кўпроқ севадилар. Ўзларини художўй кўрсатиб, илоҳий қудратни эса инкор этадилар. Бундай одамлардан узоқлаш», деб ёзилган (Тимофейга иккинчи мактуб, 3:1-5).


Буддавийлар эса, селфига ўз анъаналарига кўра, хотиржамлик билан ёндашадилар. Америкадаги Мёсэндзи ибодатхоналарида ўзини ўзи суратга тушириш мумкин, бироқ суратни нашр қилаётганда сурат хэштегида ибодатхона номини кўрсатиш шарт экан. Бундай амалиёт буддавийларнинг анатман – ўзлигини, шахсни инкор қилиш таълимотига зиддир. Мазкур таълимот буддавийликнинг ажралмас қисми эмасми, ахир! Селфи қай тарзда бу концепцияга мос келиши мумкин экан-а?
Шундай қилиб, мусулмонлар автопортрет ишқибозлигида якка эмас экан. Барча диний конфессия вакиллари орасида ўзига-ўзи маҳлиё бўлиб, ўзини бошқаларга кўз-кўз қилиш касаллиги тарқалган экан. Ҳолбуки, бу нарсани ҳеч бир дин қўллаб-қувватламайди. Муқаддас жойларда ва ибодат чоғларида олинган селфи суратларнинг кўплиги дунё ўз маънавиятини йўқотиб бораётганидан дарак бўлса керак.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади / info.islom.uz

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар