ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси терроризмга қарши курашда Европол билан ҳамкорлик қилмоқчи

Жаҳон 25 Июль 2015 1405

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси бошлиғи Чжан Синьфэн Тошкентда Европа Жиноий полицияси ташкилоти (Европол) раҳбарияти билан учрашув ўтказган. РИА Новости нашрининг хабар беришича, учрашувда томонлар террористик гуруҳларга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилишган.

"МАТТ раҳбари ўзининг европалик ҳамкасби Вил ван Хемерт билан суҳбат чоғида интернет орқали террорчиликни тарғиб этиш муаммосига қарши курашиш масаласини муҳокама қилишди", дейилади хабарда.

Чжан Синьфэн ташкилот таркибидаги мамлакатларга террористик ташкилотлардан келадиган хавфга қарши амалга оширилаётган ишлар ҳақида таъкидлаб ўтган.

Тузилма маълумотларига кўра, ташкилот коммуникация технологиялари соҳасида терроризмга қарши кураш мақсадида махсус таҳлилчилар гуруҳини ташкил этган.

Маълумот учун, шу йилнинг 1 июль кунида Европол таркибида "ИШИД" ва "Ал-Қоида" ташкилотларининг интернет орқали тарғибот олиб боришига қарши курашувчи махсус бўлиб ташкил этилган. Бу бўлим жангариларнинг ноқонуний сайтлар орқали одамларни ўз сафига ёллаш борасидаги ҳаракатларини аниқлаш билан банд бўлади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар