Солижон Шарипов Тошкентга ташриф буюрди

Жамият 25 Июль 2015 9513

Машҳур қирғизистонлик фазогир, асли ўзбек Солижон Шарипов Тошкентга ташриф буюрди. У билан Cafe Scientifique лойиҳаси доирасида суҳбат уюштирилди.
Учувчи ва муҳандис, фазогир, Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мукофотлари совриндори, авиация полковниги Солижон Шарипов Тошкентга БМТ Тараққиёт дастури кўмагида сафар уюштирди.

У Anticafe O2да тўпланганларга ўз ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапириб берди. Фазогир бўлишга унга буюк орзу ва Ўзган шаҳар кутубхонаси ёрдам берди. Ушбу кутубхонада 60 мингта китоб бор эди. Бўлажак фазогир у ердаги техник адабиётлар билан батафсил танишиб чиқиб, ўзининг келажаги ҳақида муайян хулосага келди.

Шариповнинг айтишича, у уй вазифаларини асосан танаффус пайтида мактабнинг ўзида бажарган. Уйда хўжалик юмушлари кўплигидан бунга улгурмаган. Аниқ фанлар бўйича берилган вазифаларни у жуда осонлик билан ҳал қила олган.

Турли саволларга жавоб бераркан, Солижон Шарипов “Союз”нинг энг ишончи фазо кемаси эканлигини таъкидлаб ўтди. Шу боис фазо туристлари айнан уни танлайди.
Омадли старт берилган тақдирда кема 520 секунд ичида 28 минг км/соат тезликка эришади. Орбитага чиқиб олгач, кема вазнсизлик ҳолатига тушади.
Шарипов сўзларини Феруз Воҳидовнинг сўзлари билан якунлади: “Ҳар бир инсон ўз соҳасининг профессорига айланиши керак”.

Манба: Gazeta.uz

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар