Туркия бош вазири Аҳмед Довудўғлу мамлакатда тинчликни таъминлаш мақсадида олиб борилаётган аксилтеррор амалиётлари мавжуд таҳдидлар тўла бартараф этилмагунига қадар давом этишини маълум қилди.

Айни вақтда расмий Анқара Сурия билан чегара ҳудудига ИШИД ва Шимолий Ироқдаги Курдистон ишчилар партиясининг ҳарбий базаларига авиазарба бериши учун ҳарбий самолётларини юборган.

"Бу операциялар жангариларнинг базаларини бомбардимон қилиш билан чекланиб қолмайди. Туркияга қарши таҳдид мавжуд экан, ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилади", деб маълум қилди бош вазир.

Бироз олдинроқ, курдлар ташкилоти турклар билан тинчлик сулҳи Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Шимолий Ироқдаги базарларига ҳужум уюштирилганидан кейин барҳам топгани ҳақида маълум қилганди.