Туркия томонидан берилган авиазарбалар натижасида Ироқдаги курд жангариларининг ҳарбий объектлари йўқ қилинди

Жаҳон 25 Июль 2015 2497

25 июлга ўтар кечаси Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолётлар томонидан Сурия ва Шимолий Ироқдаги жангариларнинг нуқталарига авиазарбалар берилди. Бу ҳақда Туркия бош вазирининг матбуот хизмати маълум қилган.

"Ўтган кечада Туркия Ҳарбий-Ҳаво кучларига тегишли самолётлар ИШИД ва Курдистон ишчилар партиясига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказди. Ироқ шимолидаги Зап, Метин, Гара, Авашин-Басьян, Хакурк ва Қандил ҳудудларига берилган зарбалар натижасида жангарилар ўлдирилди ҳамда партияга тегишли ҳарбий объектлар йўқ қилинди", дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Туркия ҳарбийлари қуруқликдан туриб ҳам замбарак ва танклар орқали ИШИД ва Курдистон ишчилар партияси базаларига зарба ёғдирган.

Шуниндек, мамлакат ичкарисида ҳам бу ташкилотларга қарши аксилтеррор тадбирлар ўтказилмоқда. 24 июль куни бошланган амалиёт давомида шу вақтгача 22 вилоят ҳудудида ИШИД ва Курдистон ишчилар партиясига алоқадорлиги гумон қилинган 320 киши ҳибсга олинган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14519 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11561 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47088 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8445 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 355 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2067 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2248 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар