Абитуриентлар диққатига: руҳий босимдан чиқиб кетишнинг энг содда йўллари

Lifestyle 26 Июль 2015 17919

1 августнинг қандай кун эканлигини умрида бир марта бўлсада абитуриент бўлган киши яхши тушунади. Эрталабдан жамоат транспортлари тўла, шаҳар худди катта бозорга айланиб қолгандек барча қаёққадир шошган, ҳаяжонланган,бутун борлиғини унутган. Соат тонги тўққиздан кейин эса, худди катта бир дастур ўчириб қўйилганидек атроф сукунат қуйнига ғарқ бўлади. Имтиҳонлар бошланади. Тест топшираётган абитуриентгина вақтнинг қандай тез ўтганини яхши ҳис қилади. Унинг учун имтиҳон учун ажратилган уч соат уч дақиқадек туюлади.

Хуллас буларнинг бари руҳий босимни келтириб чиқаради ва иродаси сустроқ, ҳаяжонга берилувчан абитуриентни кетма-кет хатолар қилишига сабаб бўлади. Ақл билан руҳият ҳар доим ҳам уйғунлашавермаган. Улар ҳар доим инсонни мустақил бошқаришга ҳаракат қилиб келишган. Ҳиссиётга берилган ақлини, ақлига қулоқ солган ҳисларини бой берганини ҳаёт йўлларининг турли бекатларида гувоҳ бўлганмиз.

Имтиҳонларга тайёрланишаётган, шундоқ ҳам вақтлари тиғиз абитуриентларнинг вақтини олмаган ҳолда руҳий қувват бўла оладиган энг яхши беш маслаҳатни уларга илинишни лозим топдик.

1. Миянгиздаги “ZOOM”ни ўчириб қўйинг

1 август куни тонг саҳардан уйғонганиздан барча нарса кўзингизга икки-уч баравар йириклашгандек туюлади. Ҳаяжон, ташвиш ҳам шулар жумласидандир. Улар одамни эзиб қўяди. Бунга миядаги баъзи бир функциялар сабабчи. Уларни батамом узиб қўйиш учун ўзингизни чалғитишга, кайфиятни барқарорлаштирадиган нарсаларга эътибор қаратишга ҳаракат қилинг. Кўпчилик кайфиятни кўтарадиган нарсалар билан кайфиятни барқарорлаштирадиган нарсаларнинг унчалик фарқига бормайди. Кайфият зумда кўтарилиши, зумда тушиши мумкин. Аммо у барқарор бўлса, унча-бунча нарса уни ўзгартира олмайди.

1 август куни тонг саҳар туринг, муздекроқ сувда ювининг ва таҳорат олинг. Энди бўзариб келаётган осмонга қараб, бутун коинот ҳақида бир зум тафаккур юритинг. У тинимсиз ҳаракатда, мураккаб ҳаракатда. Сизнинг имтиҳонингиз унинг олдида ҳеч гапмас. Бу ҳақда ўйлаб қалбинингиз бироз тўлқинланганини сезсангиз, дуога қўл очиб, Яратгандан яхшилик тиланг. Ўқишга киришингизни эмас, балки яхшилик тиланг. Бу икки тилак ўртасида осмон билан ерча фарқ бор.

2. Сиз яккамахов эмассиз

Кўчага чиққанингизда худди одамлар сизни ажратиб қўйишгандек, жамиятда ўрнингиз йўқ одамдек бир четда хумрайиб юрманг. Атрофга табассум билан боқинг. Қаранг, қандай чиройли кўчалар, гўзал бинолар, истарали чеҳралар...
Ён-атрофнингиздагиларга қўлдан келганча, албатта, салом беринг. Бунинг кучини имтиҳонда ўтирганингизда ҳис этасиз.

3. Хаёлингиздаги панорамани ўзгартиринг

Бу панораманинг асосий вазифаси сизни ваҳимага солиш бўлади. “Кира олмасанг нима бўлади”, “Сендан зўрлари ҳам бор...”, “Билими етармикан?..”. буларнинг бари ўша бузилиб қолган панораманинг иши. Уни дарров тўғирланг. Қандай дейсизми? Ўзингизга ўзингиз хаммаси яхши бўлишини уқдиринг. Кино кўришни ёқтирасизми? Ёки бадиий китоб? Улардаги қаҳрамонлар образига киринг. Худди ўша инсонга айланинг. Барчаси аъло бўлади.

4. Узун ва керакли орзуларга асло берилманг

Бу энг чалғитувчи нарсадир. Олий ўқув юртини, шаҳарни, қизлар ёки йигитларни кўриб ҳеч қачон ҳа, ҳеч қачон кераксиз орзуларга берилманг. Яъни, талаба бўлсам маза қилиб юраман, кафе, кино, қариндош-уруғ, маҳалла-куй олдида обрўйим ошади, каби бемаъни фикрлар сизни омадсизлик сари юзлантиради, мақсадинигиздан чалғитади. Бир қоида борки, Ер сайёраси яралгандан бери амалда: “Инсон ниятига қараб мақсадига етади, амалига қараб эмас”. Шу боис ниятни тўғирланг. Олдингизга олий мақсадларни қўйинг.

5. Барча унутган олтин қоида

Пайғамбаримиз с.а.в ҳадисларида шундай гап келади: “Бисмиллаҳсиз бошланган ҳар бир ишнинг охири кесикдир”.

Бу ривоят ёки ҳикоят эмас, бу айни ҳақиқат. Бу диний таълимот эмас, бу ота-боболаримиз қўллаб келган миллий қадриятдир. Унга шунчаки ишониш керак, амал қилиш керак холос.

P.S: Ҳурматли абитуриент! Орзуларингиз рўёбга чиқиб, талаба бўлишингизни бизнинг ижодий жамоа чин юракдан истаб қолади. Ватанга, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб камол топишингизда муваффақиятлар тилаб қолади.

Xabardor.uz / Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар