Буюк Британия парламентининг лордлар палатаси спикерининг ёрдамчиси Жон Сьюэл истеъфога чиқди. Бу воқеа унинг кокаин моддаси қабул қилаётгани тасвирланган сурат ва видеолавҳалар ошкор қилинганидан кейин юз берган "кокаин можароси" доирасида кечди.

Бироз олдинроқ, шу можарога сабаб бўлган суратлар The Sun нашрида чоп этилганди. Суратларда бароннинг фоҳишалар даврасида гиёҳванд модда қабул қилаётганини кўриш мумкин.

Бу можародан кейин парламент спикери бўлмиш баронесса Д`Соуза ўз муносабатини билдириб ўтган.

У ўз ўринбосарининг бу ҳаракатидан ларзага тушгани ва полиция бу ҳолат бўйича текширув олиб боришини маълум қилган.
Қўшимча қилишича, Жон Сьюэл спикер ёрдамчилиги вазифасини тарк этган, лекин ҳалиям парламент аъзоси ҳисобланади.