Дональд Трамп Маккейнни Вьетнамда асир тушгани учун уялтириш орқали обрўсини ошириб олди

Жаҳон 26 Июль 2015 2713

Америкалик миллиардер Дональд Трамп айни вақтда АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган республикачилар орасида энг кўп тарафдорларга эга бўлиб турибди.

ORC ўтказган сўровномага кўра, сайловчилар орасида энг катта нуфузга эга республикачи сиёсатчилар орасида биринчи ўринда Дональд Трамп, иккинчи ўринда Скотт Уокер, учинчи ўринда эса Жеб Буш қайд этилган.

Бироз олдинроқ, Трамп АҚШ вице-президенти Маккейни Вьетнамдаги урушда асир тушгани учун изза қилганди.
"У уруш қаҳрамони эмас. Уни вьетнамликларга асирликка тушгани учун ёқтирмайман. Менга асирликка тушишга рози бўлмайдиган кишилар маъқул бўлади", деганди ўшанда Трамп.

Бироз ўтиб, унга бу гаплари учун узр сўрашни тавсия қилишган, лекин у ўз фикрида қолишини маълум қилганди.

Шунингдек, Скотт Уокер ҳам ҳозирги ҳукуматни танқид қилиб, "Иттифоқчилар бизга ишонмайди, душманларимиз эса биздан қўрқмайди", дея чиқиш қилганидан кейин нуфузини ошириб, Жеб Бушдан ўзиб кетган.

Кўпроқ янгиликлар