Ҳиллари Клинтон шахсий почтаси орқали махфий ёзишмалар олиб боргани ҳақидаги гапларни инкор этди

Жаҳон 26 Июль 2015 1588

АҚШ Давлат департаментининг собиқ бош котиби ва айни дамда Демократлар партиясидан мамлакат президентлиги учун ўз номзодини кўрсатган Ҳиллари Клинтон ўзининг аввалги ишида шахсий почтасидан фойдаланмаганини маълум қилди.

"Мен шу вақтгача шахсий почтам орқали махфий хабарлар жўнатмаганман ва қабул қилмаганман", деб маълум қилди Клинтон хоним.

Шу йилнинг март ойида New York Times газетаси президентлик учун номзодини илгари суриш арафасида бўлган Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат котиби сифатида ишлаган вақтида шахсий почтасидан хизмат фаолиятида фойдалангани ҳақида ёзиб чиққанди.

АҚШ Разведка ҳамжамияти Клинтон томонидан жўнатилган камида тўртта мактубда махфий маълумотлар бўлгани бўйича текширув ўтказмоқда. Текширувдан эса ҳозирча 30 минг хатдан 40 таси ўтган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар