25 июль куни Камерундаги Маруа шаҳрида "Боко ҳарам" ташкилоти аъзоси бўлган террорист ўзини портлатиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 19 нафарни, жароҳатланганлар сони эса 62 нафарни ташкил этди.

Рейтер нашрида ёзилишича, жангари ўзини шаҳардаги бар ичида портлатган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, портлаш кучи шу қадар юқори бўлганки, унинг тўлқини шаҳарнинг турли қисмларига таъсир кўрсатган.

Қайд этилишича, жангарилар Камерунда фаолиятини кенгайтирмоқда. 13 июль куни ҳам мамлакат шимолидаги Фотокол шаҳридаги барда теракт уюштириши натижасида ўнлаб кишилар ҳалок бўлганди.