Наманганда Қирғизистондан ноқонуний телефон олиб кириш билан шуғулланаётган гуруҳ қўлга олинди

Жамият 26 Июль 2015 2892

Наманган вилоят прокуратураси берган маълумотга қараганда, Ўзбекистон фуқароси Одил Темиров ва Қирғизистон фуқароси Олим Нуриддиновлар тил бириктирган ҳолда Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан телефон олиб кириш билан шуғулланган. Уларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Нуриддинов турли йўллар билан телефон аппаратлари ва аксессуарларини тўплаб, уларни Янгиқўрғон туман Нанай қишлоғига олиб келишган ва Темировнинг уйида сақлаб келган. Шундан сўнг улар мижоз топиб, телефонларни улгуржи ва чакана йўллар билан турли ҳудудларга сотиб келган.
Аммо охирги “амалиёт” давомида улар қўлга олинди. Ҳуқуқбузарлар ёнидан 33 турдаги 853 дона телефон топилди. Бундан ташқари, гуруҳнинг Чорсу бозорида жойлашган дўконидан ҳам 149 дона мобил аппарат топилди.
Суд ҳукми билан гуруҳ аъзоларидан умумий баҳоси 56.4 млн сўмлик телефон аппаратлари давлат фойдасига мусодара қилинди.

Кўпроқ янгиликлар