Тошкент вилоят назорат-тафтиш бошқармаси бўлимида назорат тафтишчи вазифасида ишлаган Дилмурод Очилов қибрайлик шифокорлардан пул тама қилгани боис ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, у Қибрай туман Чингелди қишлоқ врачлик пунктига келиб, мудир Райҳон Нуруллаевага текшириш даврида катта камчиликлар чиқишини айтиб, уни 40 млн сўмгача миқдорда жарима кутаётгани билан қўрқитди. Шундан сўнг у бу камчиликларни “беркитиш” учун Нуруллаевадан минг доллар пора сўради.
Лекин Нуруллаева тегишли идорага мурожаат қилди. У минг долларни пора сифатида бераётган пайтда назоратчи жиноят устида қўлга олинди.