Япония пойтахти Токио шаҳридаги 28 қаватли Asakusa View Hotel меҳмонхона биносининг 27 қаватида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Токио ўт очириш хизматларига асосланган ҳолда NHK телеканали хабар қилган.

Тахмин қилинишича, бинонинг шу қаватида ресторан мавжуд бўлиб, ёнғин айнан шу жойдан чиққан.

Меҳмонхона истиқоматчилари ўз вақтида эвакуация қилинган, айни вақтда бино ичидаги барча одамлар олиб чиқилган.

Бино томини тутун қоплаган ва бу ўт ўчирувчиларнинг ёнғин марказига етиб боришини қийинлаштирмоқда.