Хитойда ўзини самолёт бортида ёқиб юбормоқчи бўлган йўловчини борт хизматчилари тўхтатиб қолишди.

Ассошейтед Пресс нашри хабарига кўра, Shenzhen Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт 26 июль куни Тайчжоу шаҳридан Гуанчжоуга парвозни амалга ошираётган вақтида шундай воқеа рўй берган.

Шундан кейин учувчилар бортда фавқулодда вазиятни қайд этишиб, режалаштирилмаган қўнишни амалга оширган. Натижада самолётдаги 95 нафар йўловчи ва экипажнинг 9 нафар аъзоси фавқулодда чиқиш йўлаги орқали эвакуация қилинишган.

Ҳодиса натижасида икки киши кичик жароҳатлар олишгани айтилган.

Айни вақтда бу ҳодиса бўйича тергов олиб борилмоқда.