Боғотда бир қатор ноқонуний цехлар фаолияти фош қилинди

Жамият 27 Июль 2015 3713

Хоразм вилояти СВОЖЖДЛҚК департаментининг Боғот туман бўлими томонидан 2015 йилнинг ўтган даври мобайнида бир қанча молиявий жиноятлар фош қилинди. Бу ҳақда бўлим бошлиғи Рашид Камолов маълумот бермоқда.
Жумладан, тумандаги Маданият қишлоғида истиқомат қилувчи Ғайрат Ражабов уйнинг ёрдамчи хўжалик хонасида қўлбола мойжувоз ёрдамида ноқонуний ёғ ишлаб чиқараётгани маълум бўлди. У ердан 60 л пахта ёғи ва 803 кг кунжара топилди.
Бундан ташқари, Найман қишлоғида яшовчи Ражаб Қурбонбоев ҳам шундай фаолият билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Унинг ноқонуний цехидан 31 қопда 640 кг пахта чигити, 350 л пахта ёғи топилди.
Ҳар иккала воқеа юзасидан ҳам иш қўзғатилиб, тегишли суд ҳукми чиқарилди.

Кўпроқ янгиликлар