АҚШ ҳукумати Туркиянинг “ИШИД” террорчилик ташкилотига қарши курашини қўллаб-қувватлайди, деб маълум қилмоқда Reuters ахборот агентлиги.

Шунингдек, Оқ уй маъмурияти Курдистон ишчи партиясини террорчилик ташкилоти деб ҳисоблашини ҳам таъкидлаб ўтди. Агентликнинг хабар беришича, АҚШ президенти Барак Обаманинг Кенияга ташрифи давомида Оқ уй вакили Найробида бундай баноёт билан чиқди.

Курдистон ишчи партияси жангариларининг таъкидлашича, Анқара билан тинчлик сулҳи Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан партия лагерига берилган авиазарбалардан кейин ўз мазмун-моҳиятини йўқотди.

Аввалроқ маълум қилинишича, Туркия ҳукумати АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ва халқаро коалицияга ўз авиабазаларидан “ИШИД”га қарши операциялар ўтказиш учун фойдаланишга рухсат берган эди. Туркия Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, турк ҳарбий самолётлари ҳам коалициянинг жангариларга қарши операцияларида иштирок этади.