Қариндошларининг тўйи учун Тожикистонга борган ўзбекистонликлар чегарани бузганликлари учун қамалди

Жамият 27 Июль 2015 5473

Қариндошларининг тўйи учун Тожикистонга борган ўзбекистонликлар чегарани бузганликлари учун қамалди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Маҳмуд Қобулов ва Абдулла Намозов исмли қариндошлар Тожикистоннинг қўшни Ашт туманида истиқомат қилувчи холалари Жамиланинг тўйига бориш учун давлат чегарасини бузиб ўтишган. Тўй ўтгач, улар яна 18 кун давомида Аштда бўлишган. Қайтиш пайтларида эса тожикистонлик бир аёл уларга эргашган. Аммо гуруҳ чегарада қўлга тушган.
Суд ҳукми билан Маҳмуд Қобуловга 5.5 йилга, Абдулла Намозовга ҳамда уларга эргашиб келган Муножот Сапаевага 3 йилга қамоқ жазоси белгиланган.

Кўпроқ янгиликлар