Россия кимёвий қурол захирасининг 90 фоизини йўқ қилди

Жаҳон 27 Июль 2015 4694

Россия кимёвий қурол захирасининг 90 фоизини йўқ қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Кимёвий қуролни хавфсиз сақлаш ва йўқ қилиш федерал бошқармаси раҳбари, генерал-полковник Валерий Капашин маълум қилди.

Капашиннинг айтишича, 27 июль ҳолатига кўра, Россияда йўқ қилинган биринчи тоифадаги кимёвий қуролнинг умумий миқдори 36 минг тонна заҳарловчи моддани ёки жами маълум қилинган захиранинг 90,4 фоизини ташкил қилган.

Ҳаммаси бўлиб йил охирига қадар йўқ қилинадиган кимёвий қурол ҳажми 36,6 минг тонна ёки умумий захирадан 91,6 фоизни ташкил қилади.

Қайд этилишича, 2015 йилдан кейин Россияда қоладиган кимёвий қуролнинг умумий миқдори 3,4 тоннани ташкил қилиб, Удмуртиядаги “Кизнер” объектида қолдирилади. Бу кимёвий қурол 2020 йил 31 декабридан кеч бўлмаган муддатгача йўқ қилинади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар