26 июль куни Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли F-16 қирувчи ҳарбий самолётлари Ироқ шимолидаги курдларнинг ҳарбий базаларини ўққа тутди.

Аниқлик киритилишича, авиазарбалар Ироқ шимолидаги Харкук базасига берилган.

Бироз олдинроқ, Туркия бош вазири Аҳмад Довудоглу ҳарбий ҳаракатлар мамлакат тинчлиги тўла таъминланмагунига қадар давом эттирилишини маълум қилганди.

25 июль куни ҳам турк самолётлари Сурия ва Ироқдаги жангариларга ҳаводан зарба бериши учун юборилганди.