Марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстоннинг қизи Бобби Кристина Браун 22 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда E! Online нашри хабар берган.

Бобби Браун ва Уитни Хьюстоннинг фарзанди бўлган Кристина ҳам санъат соҳасида фаолият кўрсатиб, реалити-шоуларнинг доимий иштирокчиси бўлган қўшиқчи эди.

У охирги 7 ой давомида миясидаги хасталик туфайли кома ҳолатида бўлганди.

Июнь ойи охирида уни уйига қайтариб юборишганди.

Маълумот учун, 2015 йил 31 январда Бобби Кристина ўз уйидаги ваннахонада беҳуш ҳолатда топилган. Унинг турмуш ўртоғи Ник Гордон ва дўсти беморни шифохонага олиб боришган. Бобби Кристинага мия шиши ташхиси қўйилган. Шифокорлар қизни сунъий кома ҳолатига ўтказганлар. 3 ой ўтиб, апрель охирида қиз ўзига кела бошлаган. Июнь охирида Бобби Кристина оғир касалларни даволовчи шифохонага ўтказилган эди.

Қизнинг онаси машҳур хонанда Уитни Хьюстон ҳам 2012 йилнинг 11 февралида Беверли-Хиллздаги меҳмонхоналардан биридаги хонанинг ваннахонасида беҳуш ҳолда топилган эди. Шифокорлар ўша куннинг ўзидаёқ афсонавий хонанданинг ўлимини қайд қилишган.