Украина Конституцион суди раҳбари Юрий Баулин Киев – Харьков трассасида ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисасида жабр кўрди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Баулин кетаётган Toyota Camry ҳайдовчиси Nissan автомобили билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Nissan ҳайдовчиси ва ундаги йўловчи ҳалок бўлган. Nissan’даги яна икки йўловчи жароҳат олган. Шунингдек, Toyota Camry ҳайдовчиси ва Баулин жароҳат олган. Баъзи маълумотларга кўра, Nissan’да 3 фарзанди бор оила кетаётган бўлган.

Тўқнашув судья кетаётган автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгандан кейин содир бўлгани таъкидланмоқда.