Юнусободда ресторан қўриқчиси мижозни ўлдириб қўйди

Жамият 27 Июль 2015 13192

Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида қўриқчи бўлиб ишловчи Азамат Бакиров исмли йигит мижозлардан бирини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, Бакиров навбатчилик қилаётган кунлардан бирида пойтахтга ташриф буюриб, магистратурага имтиҳон топширган Жамол Эркинов ҳам шу ресторан мижози эди. Ҳурсандчилигидан тинмай рақс тушаётган Эркинов ранг пурковчи ускунани бузиб қўйди.
Қўриқчи унга ўз эътирозини билдиргач, икки орада жанжал келиб чиқди. Бакиров Эркиновни дўппослаши натижасида мижоз хушидан кетиб қолди. У шифохонага етиб бормасдан, йўлда вафот этди.
Ушбу воқеадан сўнг қочиб юрган Бакиров бошқа бир шахсдан таъмагирлик йўли билан 1 млн сўм олаётган пайтда қўлга олинди.
Жиноятчи узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Кўпроқ янгиликлар