Еврокомиссия Туркияни курд жангариларига пропорционал жавоб беришга чақирди

Жаҳон 28 Июль 2015 2499

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Туркия ҳукуматини Курдистон ишчи партиясига қарши пропорционал чоралар кўришга чақирди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий вакили Мина Андреева маълум қилди.
Туркия қуролли кучлари ўтган жума Сурия шимолида ИШИДга қарши, Ироқ шимолида эса КИПга қарши операциялар ўтказишни бошлади. Операцияда F-16 қирувчи самолётлари қўлланилмоқда. Бунга жавобан партия расмийлари Анқара билан имзоланган сулҳ битими ўз кучини йўқотганини маълум қилди. Шундан сўнг мамлакат бўйлаб бир қанча террорчилик актлари уюштирилди. Жумладан, бугун Туркия жандармлари Арзирум вилоятидаги бўлинмага ҳужум уюштирган уч нафар жангарини йўқ қилди. Уларнинг Курдистон ишчи партиясига алоқадорлиги айтилмоқда. Мамлакат жануби-шарқидаги Муш вилоятида жангарилар жандармерия гарнизони командирининг машинасини ўққа тутган. Машинада унинг рафиқаси ва боласи бўлган. Уларга зиён етмаган, аммо зобитнинг ўзи олинган жароҳатлардан вафот этган.
Бундан ташқари, душанба куни Ван вилоятидаги автотрассада жандармлар ва жангарилар ўртасида отишма юзага келди. Экстремистлар йўлни тўсиб қўйиб, ҳайдовчиларнинг ҳужжатларини текшириб, “шубҳали”ларни ўтказишмаган. Улар битта юк машинасига ўт қўйган. Воқеа жойига етиб келган жандармларга қарата автоматик қурол ва гранатомётлардан ўқ узилган. Жиноятчилар яқин атрофдаги тоғларга беркинишга улгурган, уларни қидириш бўйича махсус операция бошлаб юборилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар