Непалнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Кудийя қишлоғи яқинидаги далада 10 ёшли Живан Кохарнинг жасади топилди. Полиция болакайни текширганда, боланинг боши танасидан деярли кесиб олинганига эътиборни қаратди.

Тергов бу қотилликка шу ерлик Кодай Харижан буюртма берганини аниқлади. Эркак бемор ўғлини бир неча кун даволашга уриниши фойда бермагач, жодугарга мурожаат қилишга қарор қилди. Жодугар даво сифатида одамни қурбонликка келтиришни маслаҳат берди. Харижан қишлоқ майдонида ўйнаб юрган болани унга печенье учун 50 рупий бериш билан алдаб, (49 АҚШ центи) қишлоқ четидаги ибодатхонага олиб борди. У ерда жодугар боланинг боши танасидан жудо қилиниши билан тугайдиган маросимни амалга оширди.

Қурбон ҳам, эркак ҳам “тегиб бўлмайдиганлар” табақасига мансуб бўлган. Полиция ушбу қотиллик юзасидан 11 киши, шу жумладан жодугарни ҳибсга олди. Улардан 5 нафари, шу жумладан Харижан ўз айбини тан олди. Улар умрбод қамоқ жазосига тортилишлари мумкин. Бемор боланинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.