Польшанинг янги президенти Анжей Дуданинг инаугурациясига Еврокомиссия раҳбариятидан ҳеч ким келмаслиги айтилмоқда.

Польша матбуотининг хабар беришича, инаугурацияда на Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер, на Польшадан еврокомиссар Эльжбета Беньковская иштирок этади. Маросимга Европа Кенгаши раҳбари ва Польшанинг собиқ бош вазири Дональд Тускнинг келиши ҳам даргумон бўлиб қолмоқда.

Анжей Дуда 6 августда расман ўз лавозимини бажаришга киришади. Дуда 24 май куни президентлик сайловларининг 2-босқичида 51,55 фоиз овоз тўплаб, Польшанинг собиқ президенти билан рақобатда ғалаба қозонган.