Путин қуролланиш пойгасидаги фаоллашиш АҚШ сабабли юз бераётганини айтди

Жаҳон 28 Июль 2015 5441

Россия президенти Владимир Путин Швейцариянинг RTS телеканалига берган интервьюсида қуролланиш пойгасидаги фаоллашиш АҚШ сабабли юз бераётганини таъкидлаб ўтди.

“Қуролланиш пойгасидаги фаоллашиш АҚШ бир томонлама тартибда Ракеталарга қарши мудофаа шартномасидан чиқиб кетгандан кейин бошланди. Чунки бу шартнома халқаро хавфсизлик тизимининг асоси эди. АҚШ ундан чиқиб кетиб, ўзининг стратегик мудофаа глобал тизими доирасида ракеталарга қарши мудофаасини яратишни бошлаганида, биз кучларнинг стратегик мувозанатини сақлаб қолиш учун дарҳол бунга жавоб қадамлари қабул қилишга мажбурлигимизни айтган эдик”, деб айтди Путин.

Аввалроқ Путин Санкт-Петербург иқтисодий анжуманида АҚШнинг Ракеталарга қарши мудофаа шартномасидан чиқиши янги “совуқ урушга” олиб келиши мумкинлигини айтган эди.

Кўпроқ янгиликлар