Қримдаги ҳайвонот боғида урғочи шерлар тимсоҳни еб қўйди

Жаҳон 28 Июль 2015 5447

Қримнинг Белогор туманидаги "Тайган" номли ҳайвонот боғида учта урғочи шер ташрифчилар кўз ўнгида тимсоҳга ҳужум қилиб, уни еб қўйишди. Бу ҳақда "Крым.Реалии" хабар берган.

Гувоҳларнинг айтишича, шерлар билан бир ҳудуддаги ҳовузда яшайдиган тимсоҳлардан бири ҳовуздан чиққанида, унга бир нечта шер ҳамла қилган. Улар тезда тимсоҳдан ном-нишон қолдиришмаган.

Ҳайвонот боғи директори Олег Зубков бу маълумотни тасдиқлаган.
"Ҳа, ростдан ҳам шундай бўлди. Бу афсусланарли воқеа. Қолаверса, тимсоҳнинг нархи 3 минг доллар эди", дейди у.

Зубковнинг қўшимча қилишича, ушбу сафари-боғи "Африка саванаси"ни эслатади ва одамлар бу ерда ўта эҳтиёт бўлишлари керак.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар