Россиялик аёл 7 йил давомида ўзининг ўлмаганини исботлашга уриниб келди

Жамият 28 Июль 2015 6706

Россиянинг Краснодар ўлкасининг Кримск шаҳрида яшовчи 63 ёшли аёл 7 йил давомида ўлган деб ҳисобланган. Аёл иички ишлар органлари ва ФҲДЁда ўлган деб топилганига қарамасдан, эндигина прокуратура орқали ўзининг тириклигини исботлашга муваффақ бўлди.

Қрим туманлараро прокуратураси аёлнинг шикояти бўйича текширув ўтказди.

Қрим ФҲДЁ бўлими 2007 йил милициянинг шахси аниқланмаган мурдани текшириш баённомасига асосланиб, аёлнинг исми-шарифи, туғилган йилини кўрсатган ҳолда ўлганини қайд қилган эди.

Исми ошкор этилмаётган аёл бир неча марта мансабдор шахсларга бу қарорни қайта кўриб чиқишни талаб қилиб мурожаат қилган, бироқ улар ҳеч қандай чора кўрмаганлар.

Аёл ёзма тарздаги мурожаатларига ўлим ҳақидаги далолатномалар фақатгина суд қарори билан бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида жавоб олган.

2014 йил августидан аёлга пенсия бериш тўхтатиб қўйилган.

Прокуратура бу вазиятга аралашгандан кейин, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви бекор қилинди, аёлнинг ҳуқуқлари тикланди ва берилмаган пенсиялар тўлиқ тўланди.

Прокуратура ФҲДЁнинг айбдор ходимларини интизомий жавобгарликка тортишни таклиф қилди. Полиция эса 7 йил аввал топилган мурданинг шахсини бошқатдан аниқлашга киришиб кетди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар