Япония миллий метереология бошқармаси Меакандакэ вулқони (Хоккайдо шимолий ороли) отилиши хавф даражаси бирдан иккига ошганини (беш баллик япон шкаласи)да маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС япон матбуоти маълумотларига таяниб хабар берди.

Эълонга кўра, япон вулқони кратери олдига яқинлашиш тақиқлаб қўйилди. Вулқон Акан миллий паркидан 1,5 минг метр баландликда жойлашган. Маҳаллий ҳокимият кратернинг 500 метр радиуси атрофини ёпиб қўйган. Қайд қилинишича, ҳозирча, вулқон хавфи ҳудуддаги ижтимоий объектларнинг фаолиятига умуман таъсир ўтказмаяпти. Меҳмонхоналар ва сиҳатгоҳлар бир маромда ишлашда давом этишмоқда.