Америкалик жарроҳлар биринчи марта боланинг қўл панжасини кўчириб ўтказиш амалиётини ўтказди

Жамият 29 Июль 2015 2066

АҚШнинг Филадельфия штати жарроҳлари биринчи марта 8 ёшли Зион Харви исмли боланинг қўл панжасини кўчириб ўтказиш амалиётини ўтказди. NBC News телеканалининг хабар беришича, унинг панжаси болалигида кесиб ташланган эди.
Амалиётда 40 нафар жарроҳ иштирок этди. Гуруҳга доктор Л. Скотт Левин бошчилик қилди. Мутахассиснинг сўзларига қараганда, 2011 йили катта ёшдаги одамда ўтказилган шу турдаги амалиёт навбатдаги тажриба учун замин вазифасини ўтаб берган.
Левиннинг қўшимча қилишича, болалар суягининг нозиклиги амалиёт чоғида қўшимча қийинчиликлар туғдирди.
Харви икки ёшида ҳаёт учун хавфли инфекцияга учрагани боис қўл ва оёқларидан маҳрум бўлган эди. Аммо болакай умидини узмаган. У ўзида ўтказилган жарроҳлик амалиётини “орзуларнинг ушалиши” деб баҳолади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34291 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72556 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10584 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136812 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 215 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 930 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 508 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 670 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар