"Известия": 160 нафарга яқин россиялик мактаб битирувчилари ДХРдаги ОЎЮларга ҳужжат топширишди

Жаҳон 29 Июль 2015 1377

"Донецк халқ республикаси" таълим вазири Игорь Костенканинг маълум қилишича, 2015 йилда Россиядаги мактаб ва коллежларни тамомлаган 160 нафар атрофидаги битирувчилар "ДХР"даги олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширишган. Бу ҳақда "Известия" нашрида ёзилди.

Ўз навбатида Донбассдан Россияга 600га яқин битирувчилар таълим олиш мақсадида йўл олишган.

"Россиядан келувчиларнинг аксари Донецк миллий техника университети, Донецк миллий университети ҳамда Донецк миллий иқтисодиёт ва савдо университетига ҳужжат топширишган", дейди Костенка.

Унинг қўшимча қилишича, россиялик талабалар Донбассдаги олийгоҳларда ўқишни тамомлаганидан кейин иккита давлат дипломи (Россия ва "ДХР") эгаси бўлишади.

"ДХР" Думасининг таълим масалалари бўйича қўмитаси раҳбари ўринбосари Владимир Бурматов россиялик ёшлар Донбассга ўз хоҳишлари билан келишаётгани, бу ердаги таълим дастурига катта қизиқиш билдиришаётганини таъкидлаган.

Ўз навбатида Россия талабалар уюшмаси раҳбари Юрий Наконечнийнинг фикрича, талабалар Донбассдаги ОЎЮларга кириш осон бўлишига умид қилган ҳолда ҳужжат топширишмоқда.

"Менимча, Донецкдаги таълим муассасалари россиялик абитуриентлар учун захира варианти ҳисобланади. Бундайларнинг аксари Ростов вилоятидан. Ростов ва Таганрогдаги олийгоҳларда эса янги ўқув йили арафасида бюджет ўринлари тенг ярмига қисқарган", дейди Наконечний.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар