Назарбоев Қозоғистоннинг Халқаро савдо ташкилотига қўшилиши тўғрисидаги баённомани имзолади

Жаҳон 29 Июль 2015 964

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Халқаро савдо ташкилоти директори Роберто Азеведо билан бирга мамлакатнинг ташкилотга қўшилиши тўғрисидаги баённомани имзолади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

20 йил давом этган музокаралар натижасида Қозоғистон ушбу ташкилотга қабул қилингани бир муддат илгари хабар қилинган эди. Қозоғистоннинг савдо альянсига аъзо бўлишига бағишланган тантанали маросим бугун Женевада бўлиб ўтмоқда. У ердаги делегацияга мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев бошчилик қилмоқда.

ХСТнинг бош кенгаши Қозоғистоннинг қабул қилиниш жараёнини тартибга солувчи ҳужжатлар пакетини бир овозда маъқуллади. Қозоғистон шу йил охирида ташкилотнинг 162-аъзосига айланади.

Илгарироқ ушбу ташкилотга аъзолик туфайли Қозоғистонда импорт маҳсулотлари арзонлашиши хабар қилинган эди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар