Обама Африка давлатлари етакчиларининг ўз лавозимларини суиистеъмол қилиши ҳолатларини қоралади

Жаҳон 29 Июль 2015 1622

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг Эфиопия пойтахти Аддис-Абебедаги нутқи давомида ўз президентлик муддатлари охирида ваколатларини тугатишдан бош тортаётган Африка давлатлари етакчиларини қоралади. Бу ҳақда France 24 телеканали хабар бермоқда.

Обама буни “умуман тушунмаслигини” ҳамда бундай хатти-ҳаракатлар Африканинг демократик тараққиётига хавф солаётганини таъкидлаб ўтди.

Президент “ҳеч ким умрбод президент бўлмаслиги кераклигини” айтди ва ўзининг иккинчи муддати тугашини интиқлик билан кутаётганини, чунки бу унга оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш ва Африкага тез-тез келиб туришга имкон беришини қўшимча қилди.

“Етакчилар ўйинбузуқилик қилиб, ҳукумат тепасида қолишни истаганларида бу беқарорлик ва низолар келтириб чиқариши мумкин”, деб айтди Обама ва учинчи муддатга сайланиши мамлакатда узоқ давом этган тартибсизликларни келтириб чиқарган Бурунди президенти Пьера Нкурунзизуни бундай хатти-ҳаракатларга мисол тариқасида келтирди.

Кўпроқ янгиликлар