Путин: Террорчилик хавфини фақат халқаро ҳуқуқ ёрдамида бартараф қилиш мумкин

Жаҳон 29 Июль 2015 1745

Россия президенти Владимир Путин террорчилик фаоллигининг ошиши, шунингдек, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вазият юзасидан ўз хавотирини билдирди. Бу ҳақда Россия раҳбарининг махсус хизматлар, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг XIV йиғилиши иштирокчиларига йўлланган мурожаатномада айтиб ўтилди. Мурожаат матнини Россия федерал тергов бюроси директори Александр Бортников ўқиб эшиттирди.

Илгарироқ Россиянинг Ярославль шаҳрида махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларининг ИШИД билан боғлиқ таҳдидларга қарши кураш масалаларига бағишланган икки кунлик йиғилиши бўлиб ўтиши маълум қилинган эди. Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, унда 64 давлатдан 92 делегация, шунингдек, ШҲТ, БМТ, МДҲ, ЕИ вакиллари иштирок этади. Ушбу тадбир бугун бошланди.
Иштирокчилар ахборот алмашиш ва йирик халқаро тадбирларда хавфсизликни таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу борада айниқса 2018 йили Россия ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати хавфсизлигини таъминлаш масаласига биринчи ўринда эътибор қаратилиши айтилмоқда.

Путиннинг таъкидлаб ўтишича, халқаро террорчилик таҳдидларини бартараф қилишда энг ишончли қурол бўлиб халқаро ҳуқуқ хизмат қилади. Бундан ташқари, турли мамлакатларнинг тегишли идоралари ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар