Санкт-Петербург Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош инспекцияси автопаркида Audi R8 спорткари пайдо бўлди, деб хабар бермоқда “Москва 24” телеканали.

Автомобилни автоинспекторларга номи маълум қилинмаган ташкилот синов учун берган.

Машина 540 от кучига эга 5,2 литрли двигатель билан жиҳозланган ва унинг нархи 7 млн рублни ташкил қилади.

Июнда БАА полицияси 3,4 млн долларга дунёдаги энг камёб суперкарлардан бирини харид қилгани маълум қилинганди.