"Толибон" мулла Умарнинг ўлими ҳақидаги хабарларни инкор қилди

Жаҳон 29 Июль 2015 4061

"Толибон"га тегишли Voice of America радиостанцияси 29 июль куни ОАВларда ташкилот раҳбари мулла Муҳаммад Умарнинг ўлими ҳақида тарқалган хабарларни рад этиб чиқди.

"Толибон"нинг Афғонистон ҳукумати билан музокараларида иштирок этаётган вакили ҳам етакчининг ўлими ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги ҳақида айтган.
Унинг сўзларига кўра, мулла Умар тирик, унинг ўлими ҳақидаги хабарлар эса унинг қаердалигини аниқлашга қаратилган навбатдаги миш-мишлар ҳисобланади.

Бугун Афғонистон ва Покистондаги ОАВлар орқали "Толибон" жангариларига 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида етакчилик қилиб келган мулла Умар бундан 2-3 йил олдинроқ ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Афғонистон ҳукумати айни вақтда бу маълумотни текширмоқда.

Маълумот учун, мулла Умар пуштунлар уруғи вакили ҳисобланиб, 1960 йилда камбағал деҳқон оиласида туғилган. У ислом назариясидан таълим олгач, 1979-1989 йиллар мобайнида Советлар армияси ва Афғонистон ҳукуматига қарши жангларда иштирок этган. У 1994 йилда "Толибон" ташкилотини тузган ва Афғонистоннинг катта қисмида назоратни қўлга олган. У 1996-2001 йилларда Афғонистон президенти саналган.

2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда амалга оширилган терактларга унинг алоқадорлиги гумон қилингач, АҚШ армияси Афғонистонга бостириб кирганди.
Америкаликларнинг махсус хизматлари унинг Покистоннинг Кветта шаҳрига яширингани ҳақида хабар қилишган. АҚШ бу одамнинг боши учун 10 млн доллар мукофот эълон қилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар