Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ўз иши бўйича видеоалоқа ёрдамида кўрсатма беришга рози бўлди, деб хабар бермоқда “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда “1+1” телеканали Януковичнинг адвокатларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

“Ўтган йили Россияга қочиб кетган собиқ президент Виктор Януковичнинг адвокатлари у ўзининг иши бўйича гувоҳлик қилишга тайёрлигини маълум қилдилар. Адвокатларнинг айтишича, улар ушбу ҳолат бўйича нотариус томонидан тасдиқланган, Янукович имзолаган тегишли ҳужжатга эгалар”, деб хабар бермоқда телеканал.

Ҳужжатга кўра, собиқ президент Янукович видеоанжуман режимида кўрсатма беради.

Украина бош прокуратураси сиртдан Януковични жиноий жавобгарликка тортиш бўйича суд жараёнини бошлади ва Россиядан собиқ президентни экстрадиция қилинишини сўради. Россия Адлия вазири Януковичнинг топширилиши бўйича ҳужжат олинмаганини таъкидламоқда.