Июль бошида суперкарлар учун карбон кузов ишлаб чиқаришни бошлашини эълон қилган АҚШнинг Vitesse | AuDessus компанияси углеродли толадан ғилдирак дисклари ишлаб чиқарди. Бундай стандарт шаклдаги ғилдиракнинг нархи 8 минг 875 долларни ташкил қилади.

Компания карбон ғилдиракларни кузовларни ишлаб чиқариш технологияси бўйича ишлаб чиқаради: углепластик дастурий бошқарилувчи фрезер дастгоҳида тайёрланган махсус алюминий матрицаларда бир яхлит бўлак кўринишида тайёрланади. Матрицаларнинг шакли ва ўлчами аввалдан компьютерда моделлаштирилади. Шу тарзда “Формула-1” жамоалари ва суперкарлар ишлаб чиқарувчи Koenigsegg компанияси карбон элементларни тайёрлайди.

Vitesse | AuDessus’да баъзи ҳолларда карбон ғилдираклар рессорости бўлмаган оғирликни ярмига камайтиришга имкон беришини айтмоқдалар. Бу эса автомобилнинг йўл билан илашиши, бошқарувчанлиги ва тежамкорлигининг ошишига олиб келади.

Бир комплект карбон дисклар ишлаб чиқариш Vitesse | AuDessus ходимларининг 3-4 ҳафталик вақтини олади. Шахсий лойиҳа бўйича яратилган битта диск мижозга 10 минг 125 долларга тушади.