Сочилик пастор Алексей Колясников Европа инсон ҳуқуқлари судига Инсон ҳуқуқлари ва эркинлик асосларини ҳимоя қилиш Европа конвенцияси 4та моддасининг бузилиши бўйича шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда пасторнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Александр Попков маълум қилди.

Бунга руҳонийнинг Россия суди томонидан махсус ижарага олинган қаҳвахонада Инжилни мутолаа қилгани учун аввалдан рухсат олмасдан оммавий тадбирни ташкил этишда айбдор деб топилиб, 30 минг рублга жаримага тортилгани сабаб бўлган.

Колясниковнинг шикоятида гап одил судлов, фикр, виждон ва дин эркинлиги поймол қилиниши, фикрни эркин ифода этиш ва йиғилишлар ва уюшмалар эркинлиги бўйича инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида кетмоқда.

2014 йилнинг 10 октябрида Сочи шаҳри Хостин тумани суд участкасининг ҳаками Николай Волков Колясниковни оммавий тадбир ташкил этишда айбдор деб топиб, жаримага тортган эди.