Ўзбекистонда видеокамералар орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини қайд қилиш қонунийлаштирилади

Технология 30 Июль 2015 4898

Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик кодексига автоматлаштирилган тизим орқали қайд қилинган йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тартиби ва бу тизим орқали олинган маълумотларнинг маъмурий иш (оғир аҳволларда жиноий иш) бўйича далил-исбот сифатида тан олинишини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.

Айни пайтда Тошкентда “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоатчилик тартибини сақлаш компьютер тизимини яратиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу лойиҳанинг вазифаларидан бири йўл ҳаракати видеокузатувини олиб бориш ва қоидабузарликларни қайд қилишдан иборат.

Айни пайтда ушбу автоматлаштирилган тизимнинг иши ҳуқуқий томондан мустаҳкамланмаган. Амалдаги қонунчиликда ЙҲҚларини бузган ва ушбу тизим билан қайд қилинган шахсларни жавобгарликка тортиш тартиби ва ундан олинган маълумотларнинг маъмурий иш (оғир аҳволларда жиноий иш) бўйича далил-исбот сифатида тан олиниши бўйича ҳуқуқий меъёрлар мавжуд эмас. Айнан шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурати пайдо бўлмоқда.

Амалга киритилаётган автоматик тизим ЙҲҚ қоидабузарлигининг ҳар бир ҳолати бўйича воқеа жойи, вақти ва транспорт воситасининг давлат рақамини қайд қилади, бироқ тизимнинг техник имкониятлари қоидабузарликни амалга оширган ҳайдовчи шахсини аниқлаш имконини бермайди.

Агар муайян транспорт воситасига бир неча шахсларда уни бошқариш ҳуқуқи мавжуд бўлса, унда улар томонидан қоидабузарликка алоқадорликни рад этиш ҳолатлари ва айбдорни жавобгарликка тортишнинг имконсизлиги вужудга келиши мумкин. Бу айб учун инкор этиб бўлмайдиган жавобгарликка тортишни таъминлаш жараёнини қийинлаштириши мумкин.

Шунинг учун Маъмурий жавобгарлик кодексини ҳар бир ЙҲҚнинг бузилиши бўйича видеокузатув ёрдамида қайд қилинган ҳар бир ҳолатда транспорт воситаси эгасининг жавобгарлигини белгиловчи 171-модда билан тўлғазиш таклиф қилинмоқда. Бунда транспорт воситаси эгаси қоидабузарлик вақтида транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи шахси аниқланганда ёки транспорт воситаси ўғирлаб кетилган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши фойдаланишга киритилаётган автоматлаштирилган тизим ишининг қонунийлиги, қоидабузарлик учун инкор этиб бўлмайдиган жавобгарлик тамойилига риоя қилинишини таъминлайди, ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини оширади. Ва энг асосийси йўлларда қоидабузарликларни олдини олиш ва йўл-транспорт ҳодисалари сонининг камайишига катта кўмак бўлади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар