Қирғизистоннинг тоғли ҳудудида литвалик альпинист ҳалок бўлди

Жаҳон 30 Июль 2015 2928

Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл вилоятидаги Кенсан дарасида Литва фуқароси бўлган альпинист кўчкига дуч келиб, тошлар остида қолди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВга асосланиб, ТАСС нашри хабар қилди.

"Марҳум альпинист Қирғизистонга 19 июль куни Литвадан 8 кишилик сайёҳлар гуруҳи билан келганди. Улар Қоракўл-Арашан йўналиши бўйлаб ҳаракатланишган. Бу гуруҳ Чон-Усон тумани ҳудудида ер кўчишига дуч келишган. Натижада гуруҳ аъзоларидан бири ҳалок бўлиб, яна бири қаттиқ жароҳат олган", дейилади хабарда.

Ҳодиса рўй берган ҳудудга қутқарувчилар гуруҳи ҳамда хорижлик сайёҳларнинг Қирғизистонга ташрифи вақтида хизмат кўрсатадиган туристик фирма вакиллари юборилган.

Маълум қилинишича, айни вақтда бу гуруҳ хавфли тоғ ҳудудида қолмоқда ва у жойга вертолёт чиқа олмайди.

Матбуот хизматида маълум қилинишича, литвалик сайёҳлар ўзларининг ҳаракатланиш йўналишлари ҳақида вазирликни олдиндан огоҳлантирмаган эди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар