Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров унга нисбатан кўплаб суиқасдлар тайёрланаётганини, аммо бу ҳақда кўп гапирмаслигини айтди.
“Суиқасдлар жуда кўп бўлган, мен шунчаки бу ҳақда гапирмайман, хижолат бўламан”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
“Бир неча ой муқаддам Черноречьеда, – сўзида давом этди у. – Тўрт ой олдин. Мен объектни ҳар сафар текширардим. У ерда қувур бор. Қувурни миналаштиришибди. У ерда майдонча бор эди, мен ҳар куни қарардим, Грозний денгизи атрофидаги инвестицион майдонча. Ўша ерда миналаштиришибди”.
Унинг айтишича, бу суиқасдни Хамзат Битюкаев бошчилигидаги жангарилар гуруҳи уюштирган.