Санкт-Петербург полициячилари 29 ёшли аёлнинг гўёки ўзининг фарзандини кўмиб қўйгани ҳақидаги хабарини текширмоқдалар.

Ўзбекистонлик аёл 29 июль куни туғруқдан кейин Малий Балкан кўчасидаги туғруқхонага тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг ёнида янги туғилган чақалоғи бўлмаган. Шифокорларнинг бола қаердалиги ҳақидаги саволларига аёл уни София кўчасидаги масжид ёнида кўмиб қўйганини айтган. Аёл аниқ манзилни айтишга қийналган.

Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси бу хабарни текширмоқда. Тахмин қилинишича, аёл Салова кўчасидаги масжидни назарда тутган.