Тожикистонда гиёҳванд моддаларнинг аниқланиши 11.5 фоизга камайди

Жамият 30 Июль 2015 935

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари 2015 йилнинг биринчи ярмида 2.9 тонна гиёҳванд моддаларни аниқлашга ва қўлга олишга муваффақ бўлди. Бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 11.5 фоизга камроқдир. Бу ҳақда гиёҳвандликни назорат қилиш агентлигининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қўлга олинган гиёҳванд моддалар ичида героиннинг улуши 363 кг ни (ўтган йилга нисбатан 48.9 фоизга ўсиш), афюн улуши 787.2 кг ни (8 фоиз ўсиш), гашиш улуши 1.704 тоннани ташкил қилади. Қолганлари марихуана ва психотроп таблеткалардан иборат.

Кўпроқ янгиликлар