Голливуд актёри Том Круз "Impossible Mission-6" фильмининг навбатдаги олтинчи қисмида ҳам Итан Хант ролида чиқиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Variety нашрида ёзилган.

"Биз фильмнинг навбатдаги қисмини суратга олиш ишларини бошлаб юбордик. Кейинги йилнинг ёзигача жараён якунланиши мўлжалланган", дейди актёр.

Қайд этиш жоизки, америкалик жосус ҳақидаги бу фильмларнинг биринчиси 1996 йилда ишланган ва кейинги қисмлар камида 4 йил танаффус билан намойиш этиб келинди. Фильмнинг бешинчи қисми намойиши 23 июль кунида Вена операси вақида ўтказилганди. "Уддалаб бўлмас топшириқ: Қадимги қароқчилар" ("Миссия невыполнима: Племя изгоев") номли ушбу фильмда Том Круз, Алек Болдуин, Жереми Реннер, Саймон Пегг ва Ребекка Фергюсон каби актёрлар асосий ролларни ижро этишган.