Андижон вилоятининг Избоскан туманида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган оператив тадбир натижасида шу туманда яшовчи, 60 ёшли шахс 23,6 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланган.

Унинг уйи холислар иштирокида текширилганида 7 килограмм 43 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.